Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2018 20:30 Чоп этиш версияси

Ёш полвонларимиз Европа мамлакатларида шоҳсупага кўтарилди

Спорт курашлари бўйича Россия ва Беларусда ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Москва шаҳрида ўтказилган юнон-рум кураши бўйича ўтказилган турнирда Х.Юнусхонов ва Л.Ўзбеков ўз вазн тоифасида барча рақиблари устидан зафар қучиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 60 килограммгача вазн тоифасида А.Неъматов ҳамда  А.Султонов бронза медални қўлга киритди.

Минск шаҳрида эркин кураш бўйича уч карра Олимпия ўйинлари ғолиби, кўп карра жаҳон чемпиони Александр Медведь соврини учун ўтказилган турнирнинг 45 килограммгача вазн тоифасида Шаҳбоз Комилов олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Умиджон Жалолов вазни 48 килограмм бўлган полвонлар ўртасида биринчи ўрин бўлди.

Ўз вазн тоифасида финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратган Нодиржон Раҳимов кумуш, умидли спортчимиз Жамшид Маъруфов эса бронза медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 149