Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 17:29 Чоп этиш версияси

“Лочин” жамоаси “Ёш чегарачилар” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиби

Зарафшон компьютер технологиялари коллежининг “Лочин” жамоаси “Ёш чегарачилар” мусобақасининг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилояти кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жамоалари 12 шарт бўйича ўзаро баҳслашди.

Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Мусобақада жамоалар сафда туриш, сафда қўшиқ айтиб юриш, ижтимоий-сиёсий, ҳарбий соҳага оид ва давлат чегаралари тўғрисида, инглиз тили бўйича билимини намойиш этди. Югуриш, турникда тортилиш бўйича куч синашди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг “Қалқон”, Томди агроиқтисодиёт коллежининг “Шунқорлар” жамоаси қўлга киритди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
1 131






Все о погоде - Pogoda.uz