ЎзА Ўзбек

03.04.2018 12:47 Чоп этиш версияси

Ёш бадминтончилар сараланди

Ёш бадминтончилар сараланди Бухоро шаҳрида бадминтон бўйича 2002-2004  йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида  Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатнинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратган сирдариёлик Азамат Султонов биринчи ўринни қўлга киритди. Жуфтлик баҳсларида фарғонлик Абдурашид ва Абдулворис Мўминовларга тенг келадиган топилмади.

Қизлар ўртасида андижонлик Гулассар Боқиева мамлакат чемпионига айланган бўлса, жуфтлик баҳсларида Гулассар Боқиева ҳамда Дилноза Абдуманнопова (Андижон) биринчи поғонадан жой олди.

Аралаш жуфтлик учрашувларида Одам Дилмуродов ва Гулассар Боқиева (Андижон) олтин медални қўлга киритди. Жамоавий баҳсларда Бухоро жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 475