Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 12:21 Чоп этиш версияси

Яшил майдонда маҳалла ёшлари

Яшил майдонда маҳалла ёшлари Нукусда маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий спорт байрами — «Футболимиз келажаги» турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда қуйи босқичларда ғолиб бўлган 12 жамоа уч ёш тоифасида ўзаро куч синашди.

Қорақалпоғистон Футбол федерацияси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган турнир ёшларнинг миллионлар ўйинига қизиқиши кучли эканини яна бир карра тасдиқлади.

Баҳслар якунида 9-10 ёшли болалар ўртасида Нукус шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини, 11-12 ёшлилар ўртасида Хўжайли туманидаги «Қумбиз» маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси, 13-14 ёшлилар беллашувида Кегейли туманидаги «Нурли бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 905






Все о погоде - Pogoda.uz