Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 18:52 Чоп этиш версияси

“Яшил майдон маликалари” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди

“Яшил майдон маликалари” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди Гулистонда футбол бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган “Яшил майдон маликалари” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Футбол федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг минтақавий босқичида Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларидан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлардан иборат ҳаваскор футбол жамоалари иштирок этди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова ва бошқалар мамлакатимизда спорт, айниқса, хотин-қизлар ва болалар спортини ривожлантириш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий шароитлар яратиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мусобақада Тошкент вилояти аёллар футбол жамоаси ғолиб чиқди ва Наманган шаҳрида ўтказиладиган мамлакат босқичига йўлланма олди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
2 478






Все о погоде - Pogoda.uz