Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2017 12:21 Чоп этиш версияси

Ярим финалчилар аниқланди

Ярим финалчилар аниқланди Мини-футбол бўйича XXI Ўзбекистон миллий чемпионатининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Қоидага кўра, чорак финал учрашуви ҳар бир жамоанинг иккита ғалабасига қадар давом этди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони – "Олмалиқ" жамоаси "Пахтакор" клуби устидан биринчи ўйинда 11:4, иккинчи баҳсда 9:1 ҳисобида ғалабага эришиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Дўстлик-AIN" жамоаси "Максам-Чирчиқ" клубини (2:1, 3:2) мағлубиятга учратган бўлса, "Ардус" "Металлург"ни (6:2, 5:2), "Бунёдкор" клуби эса "Когон" жамоасини (5:4, 5:0) енгиб, ярим финалга чиқди.

Ярим финалда "Олмалиқ" жамоаси "Бунёдкор" билан куч синашса, "Дўстлик-AIN" клуби "Ардус" билан майдонга тушади.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 201






Все о погоде - Pogoda.uz