ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Вилоят ҳокими кубоги халқ таълими жамоасига насиб этди

Вилоят ҳокими кубоги халқ таълими жамоасига насиб этди

Фарғона шаҳрида ҳокимлик, ташкилот ва бошқармалар ходимлари ўртасида футбол бўйича “Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2019” мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда 40 та жамоа олти гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун баҳслашди. Олти кун давом этган турнир якунида финалга энг кучли – вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ жамоаси етиб келди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинлар шиддатли ва кескин курашлар остида кечди. Вилоят халқ таълими бошқармасининг жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2019” мусобақаси кубогини қўлга киритди.

photo5346196336409685076.jpg

1 825
М.СУЛАЙМОНОВ, М.ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА