Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 11:29 Чоп этиш версияси

Веломарафонда мингдан зиёд ҳаваскор велопойгачи иштирок этди

Веломарафонда мингдан зиёд ҳаваскор велопойгачи иштирок этди “Ёшлар-тур” веломарафони мусобақаларининг Сирдарё вилояти босқичида мингдан зиёд ҳаваскор велопойгачи иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган вeлoмaрaфoн болалар, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ушбу спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилaди.

Мусобақа аввалида мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тарбияланувчиларининг картинг ва мотоциклда кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

9-14 ёшлилар ўртасида Самандар Жониқулов ҳамда Диана Демяненко, 15-17 ёшлилар ўртасида Азиз Таниев ва Ойсапар Ғаниева, 18-30 ёшлилар баҳсида Дилшод Ҳотамов ва Дилшода Неъматова ғолиб чиқиб, веломарафоннинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, “Энг ёш пойгачи”, “Энг тажрибали пойгачи”, “Энг иродали пойгачи", “Энг маҳоратли техник пойгачи”, “Энг маҳоратли велопойгачи қиз” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
1 100






Все о погоде - Pogoda.uz