Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.09.2017 18:05 Чоп этиш версияси

“UNION CUP-2017” турнири: маҳалла ёшлари мусобақаси

“UNION CUP-2017” турнири: маҳалла ёшлари мусобақаси Нукусда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, мини-футбол турлари бўйича “UNION CUP-2017” турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада унинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган жамоалар қатнашди.

Мини-футбол бўйича Хўжайли тумани жамоаси ғолиб бўлди. Волейбол бўйича баҳсда Қораўзак тумани вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Баскетбол беллашувида чимбойлик спортчиларга тенг келадигани топилмади.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 811






Все о погоде - Pogoda.uz