ЎзА Ўзбек

15.05.2019 18:22 Чоп этиш версияси

Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан истеъфога чиқди(ми?)

Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан истеъфога чиқди(ми?)

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz интернет нашри Умид Аҳмаджоновнинг ўзи ушбу маълумотни тасдиқлагани ҳақида маълум қилди.

Бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни вақтда қўмита раҳбарлиги учун номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча амалдаги раҳбарнинг ишдан кетиш сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. У ЎФФда қолиш-қолмаслиги ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.

Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида медаллар қўлга киритиш бўйича рекордни янгилади.

ЎзА
3 561