Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2017 12:14 Чоп этиш версияси

Уч полвонимиз Осиё чемпиони

Мамлакатимиз ёш полвонлари Эронда ўзбек миллий кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этди.

Кураш халқаро ассоциациясидан маълум қилишича, қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан иқтидорли курашчилар иштирокида ўтган чемпионатнинг вазни 66 килограммгача бўлган полвонлари ўртасидаги беллашувларда Эркин Қозоқов барча рақибининг курагини ерга теккизиб, олтин медални қўлга киритган.

Вазни 73 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида Мадиёр Эркиновга тенг келадигани топилмади ва у шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Мутлақ вазн тоифасида (+100 килограмм) гиламга чиққан Суҳроб Эгамбердиев ҳам Осиё чемпиони бўлди. Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Бунёд Турсунов кумуш медаль билан тақдирланди.

Осиё чемпионатида 3 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
2 339






Все о погоде - Pogoda.uz