Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 19:23 Чоп этиш версияси

Турнир якунланди

Турнир якунланди Пойтахтимиздаги “Камолот” спорт клубида теннис бўйича 12-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё очиқ турнири якунланди. Унда вакилларимиз билан бирга Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан 80 нафар спортчи қатнашди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида истеъдодли теннисчиларимиз Лутфинисо Аҳмедова ва Самандар Абдумаликов барча тенгдошларини енгиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Кейинги ўринлар ёш теннисчиларимиз Анна Хайкис, Дарья Корнилова, Максим Шин ва Аббос Содиқовга насиб этди.

Жуфтлик баҳсларида ҳам вакилларимиз Ангелина Фолтс ва Анна Хайкис, Самандар Абдумаликов ва Аббос Содиқов жуфтлиги ғолиб бўлди.

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 257






Все о погоде - Pogoda.uz