Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2017 20:12 Чоп этиш версияси

Турнир ғолиблари аниқланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган турнирда 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар спортнинг мини-футбол, стол тенниси, белбоғли кураш, дзюдо, шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда 200 га яқин бола иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган турнир аҳоли, айниқса, ёшларни оммавий спорт турларига жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош мутахассиси Р.Дастиров. – Беллашувларга шаҳримиздаги 44 маҳалла фуқаролар йиғинидан уюшмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жалб этилди.

Мусобақа доирасида ёш спортчилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди.

– Стол тенниси баҳсларида маҳорат кўрсатган иштирокчилар яққол ажралиб турди, – дейди турнир ғолиби А.Ҳасанов. – Ёзги таътилни мана шундай мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтказиб, янги дўстлар орттирганимдан хурсандман.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 608






Все о погоде - Pogoda.uz