ЎзА Ўзбек

10.07.2019 19:10 Чоп этиш версияси

Триатлончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Триатлончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида триатлон бўйича Осиё очиқ кубоги ва Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Халқаро триатлон иттифоқи (ITU) ва Осиё триатлон конфедерацияси (ASTC) шафелигида ўтказилди. Иссиқкўл қирғоғида ўтган мазкур нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Мўғулистон, Гонконг, Сурия, Япония, Тайван, Қатар ва Қирғизистон каби 14 мамлакатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Марказий Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги спринт масофасида (0,75 км сузиш, 20 км велопойга ва 5 км югуриш) спортчиларимиз мураббий Виктор Зародов бошчилигида иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Жумладан, “Junior Menто“ йўналишида қатнашган ҳамюртимиз Александр Решетников 1 соат 1 дақиқа 20 сония натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Экатерина Рязанова “Junior Women” тоифасида 1 соат 13 дақиқа 32 сония натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Мазкур йўналишда иштирок этган Латофат Содиқова 1 соат 13 дақиқа 44 сония натижа билан кумуш медаль соҳибасига айланди.

photo5274275481245559388.jpg

photo5273853530773498513.jpg

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
2 706