Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2017 18:09 Чоп этиш версияси

Трамполин бўйича мамлакат чемпионати

Наманганда болалар ва ўсмирлар, қизлар ва ёшлар ўртасида илк маротаба трамполин бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари батутда сакраш бўйича яккалик, акробатик йўлакчадаги машқлар бўйича имкониятларини синовдан ўтказди.

Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Фарғона вилояти жамоаси иккинчи ва Наманган вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
2 326






Все о погоде - Pogoda.uz