Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 11:50 Чоп этиш версияси

Тошкентда янги чемпионлар кашф этилди

Тошкентда янги чемпионлар кашф этилди Пойтахтимизда юнон-рум кураши бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида анъанавий халқаро турнир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 300 дан зиёд спортчи 14 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқди.

– Бу каби мусобақалар ёш полвонлар учун катта тажриба мактабини ўтайди, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Комил Фаткулин. – Мазкур турнир янги чемпионларни кашф этгани билан аҳамиятли бўлди.

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада Акмал Ҳамроев, Намоз Абдуллаев, Аброр Отабев, Асилбек Неъматов, Нурилло Йўлдошмаҳмудов каби полвонларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 071






Все о погоде - Pogoda.uz