Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 12:18 Чоп этиш версияси

Тошкентда тезкор шахмат бўйича ўтказилган рейтинг турнирида Темур Имомов ғалаба қозонди

Пойтахтимизда рапид – тезкор шахмат бўйича ўтказилган рейтинг турнирида ўттиздан зиёд шахматчи ғолиблик учун баҳслашди.

Тўққиз турдан иборат мусобақада Тошкент вилоятидан Темур Имомов андижонлик Ҳасанбой Аҳмедов, тошкентлик Хайриддин Муродов, Сайид Усмон Шамсиддин, Суҳробжон Авалбоев, Саидамир Ҳотамов, Сарварбек Олимжоновни енгиб, тошкентлик Моҳинур Ҳабибуллаева, Ҳадиятулло Муҳаммедов ва қашқадарёлик Абдумалик Абдусалимов билан дуранг ўйнади. Тўққиз имкониятдан 7,5 очко жамғарган Т.Имомов олтин медални қўлга киритди.

Тўққиз партияда 7,5 очко жамғарган Суҳробжон Авалбоев қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Абдумалик Абдусалимов 7 очко билан кучли учликдан ўрин олди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 060






Все о погоде - Pogoda.uz