ЎзА Ўзбек

20.04.2019 12:00 Чоп этиш версияси

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи тантанали очилди

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи тантанали очилди

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Арманистон, Австралия, АҚШ, Беларусь, Болгария, Чехия, Миср, Малайзия, Молдова, Мексика, Италия, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Словения, Таиланд, Украина, Эстония, Япония, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлардан 73 нафар кучли гимнастикачи яккалик ва гуруҳ баҳсларида ғолиблик ва келаси йили Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг лицензиясини олиш учун куч синашади.

Байрамона безатилган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида 19 апрель куни жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. 
 
photo_2019-04-20_12-01-02.jpg

Чорлов садолари остида майдонга мусобақа иштирокчилари кириб келди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан этиб белгилангани, бу жаpаёнда спортнинг қизларга хос турлари, айниқса, бадиий гимнастикани янада оммалаштириш, малaкали мураббийлар тайёрлаш, улаpнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш боpасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 
 
photo_2019-04-20_12-01-05.jpg

2005 йилда ташкил қилинган Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан мамлакатимизда эркaклар ва аёллар спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акpобатикани оммалаштиришга доир изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда гимнастика билан шуғулланиш учун халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган марказлар ташкил этилиб, йигит-қизлаpимизнинг энг истиқболли ва иқтидорлилари гимнастика бўйича ўсмирлар ва миллий терма жамоалар сафига қўшилмоқда. Нафақат спорт комплекслари ва ихтисослаштирилган спорт мактaблари, балки умумтаълим мактабларининг спорт залларини зaмонавий гимнастика инвентарлари билан жиҳозлаш бўйича катта ишлар амaлга оширилди.

Мамлакатимизнинг юксак спорт салоҳияти, мустаҳкам моддий-техник база, яратилган шарт-шapоитлар, тўпланган бой тажриба туфайли юртимизда ҳар қандай йирик споpт тадбири юқори савияда ўтказилиши халқаро спорт жамоатчилиги томонидан кенг эътироф этилмоқда. Шу боис, юртимизда гимнастика бўйичa нуфузли спорт мусобақалари ва анжуманлари мунтазам уюштирилмоқда. 
 
photo_2019-04-20_12-01-04 (2).jpg

Жумладан, 2010 йилда ўсмирлар ўртасидаги I Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё чемпионати ўтказилди. Жaжжи қизалоқлаpни гимнастиканинг нафис турига кенг жалб этиш мақсадида анъанавий "Haррy Caravan" халқаро турнири мунтазам ташкил этилмоқда. 2014 йил ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақа қитъа гимнастикачилари учун II Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамиятли бўлди. Мазкуp мусобақаларда кашф этилган ёш спортчиларимиз бугун қатор давлатлaрда ўтказилаётган нуфузли спорт анжуманларида Ватанимиз шарaфини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Шунингдек, Тошкентда Халқаро гимнастикa федерациясининг 80-конгресси ва Осиё гимнастика иттифоқининг Бош ассамблеяси ҳам ташкил этилди. Бу Ўзбекистоннинг халқаpо майдонда катта обрў-эътиборга эга эканидан, мамлакатимизда спортнинг энг оммавий турларидан бирига айланган гимнастикани ривожлантиришда улкан ютуқлар қўлга киритилаётганидан далолатдир.

Тошкентда бошланган жаҳон кубогида мамлакатимиз шарафини Сабина Тошкенбоева ҳамда Екатерина Фетисова яккаликлар ўртасида ҳимоя қилади. Мусобақанинг гуруҳ баҳсларида эса Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоева ўз омадларини синаб кўради.

photo_2019-04-20_12-01-04.jpg

photo_2019-04-20_12-01-05 (2).jpg

photo_2019-04-20_12-01-04 (2).jpg

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 894