ЎзА Ўзбек

17.09.2018 12:24 Чоп этиш версияси

Енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида чемпионлар аниқланди

Енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида чемпионлар аниқланди

"Бухоро" стадионида 2003-2004 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказилган чемпионатнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Оскар Қучмуродов, Рустам Зоиров, Қурайсин Худоёров, Диёр Аҳмедов, Зайнаб Аҳадқулова, Ирина Левина, Ҳулкар Жуманазарова, Шоҳсанам Хуррамова барча рақибларини ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди.

5000 метр масофага спортча юришда Дилшод Сайитов ва Дурдона Очиловага тенг келадигани топилмади. 100, 110 ва 300 метрга тўсиқлар оша югуришда Жавоҳир Ҳабибуллаев, Акбар Муҳаммедов, Динора Анварова ҳамда Сабина Ҳошимова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Диск, найза, босқон ва ядро улоқтиришда Александр Ли, Тоир Мамбетов, Аюпхон Фаёзов, Шоҳакбар Фарҳоджонов, Динора Орипова, Маҳлиё Тожалиева, Анора Иброҳимова ва Моҳигул Арзиева олтин медаль билан тақдирланди.

Баландликка, уч ҳатлаб ва узунликка сакрашда Вадим Чикалов, Абдуазиз Абдушукуров, Умид Мўминов ўғил болалар ўртасида ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида Алина Арипова баландликка сакрашда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Нигина Исоева уч ҳатлаб ва узунликка сакрашда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Саккизкураш баҳсларида Эдгар Бурҳонов 4531 очко билан, еттикурашда Моҳигул Арзиева 4056 очко билан Ўзбекистон чемпионига айланди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
2 670