Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 12:46 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимизнинг нуфузли турнирлардаги ғалабалари

Мамлакатимиз теннисчилари Миср, Туркия, Хитой ва Грузияда ўтказилаётган нуфузли турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мисрда "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида спортчимиз Сергей Фомин чехиялик Алессандро Риччи билан рақобатлашди. Баҳсда теннисчимиз рақибини ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи даврада франциялик Томас Брешемьега қарши кортга чиқадиган бўлди.

Теннисчимиз Саидаъло Саидкаримов Туркияда ўтаётган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида япониялик шериги Нару Ширафужи билан биргаликда мексикалик Даниел Гарза ва Ангел Передо устидан 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Энди Саидаъло ва Нару ярим финал йўлланмаси учун бўлиб ўтадиган беллашувда австриялик Петер Голдштайнер ва россиялик Рональд Слободчиков билан куч синашади.

Хитойда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган турнирда Сабина Шарипова яккалик баҳсларининг навбатдаги босқичида мезбон Жиакси Лудан 6:2, 6:3 ҳисобида устун келган бўлса, жуфтлик баҳсларида беларуслик Лидзия Морозова билан чорак финалда хитойлик Юки Шенг ва Вушуанг Женгни 6:3 6:1 ҳисобида енгди. Сабина ва Лидзия ярим финалда хитойлик теннисчилар Хангю Жу ва Кю Юе билан баҳс олиб боради.

Нигина Абдураимова Грузиядаги мусобақада чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. У иккинчи даврада россиялик Яна Цизикова устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмаси учун учрашувда Полина Лейкина (Россия) билан куч синашадиган бўлди.

Шунингдек, Нигина мусобақанинг жуфтлик баҳсларида россиялик Анастасия Фролова билан ярим финалда грузиялик Татия Микадзе ва Софиа Шапатова билан баҳслашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
984






Все о погоде - Pogoda.uz