ЎзА Ўзбек

14.09.2018 17:36 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимизни жиддий синовлар кутмоқда

Теннисчиларимизни жиддий синовлар кутмоқда Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати, дея эътироф этиладиган – “Дэвис кубоги“нинг жаҳон гуруҳи плей-офф учрашувида Ўзбекистон ва Буюк Британия терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Яккалик беллашувларда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин британиялик Даниэль Эвансга қарши кортга чиқади. Кейинги учрашув Жўрабек Каримов ва Кэмэрон Норрилар ўртасида бўлиб ўтади.

***

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи ITF турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Альбина Хабибулина қирғизистонлик Ксения Палкина билан жуфтлик ҳосил қилди ва мусобақанинг финалига йўл олди.

Альбина ва Ксения тандеми финалда украиналик Марина Чернишова ҳамда Исроил шарафини ҳимоя қилаётган Влада Екшибарова жуфтлигига қарши кортга чиқади.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
3 301