ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз мусобақани ғалаба билан бошлади

Теннисчиларимиз мусобақани ғалаба билан бошлади

Қарши шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда биринчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада вакилларимиздан ташқари Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия, Украина каби давлатлардан келган теннисчилар ўзаро куч синашмоқда.

Мусобақанинг биринчи даврасида ёш теннисчимиз Олимжон Набиев украиналик Олег Хотковни 6:2, 6:3, Ҳумоюн Султонов беларуслик Александр Лианенкани 7:5, 6:3, Иброҳимжон Ўринов эса россиялик Владислав Свериденкони 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, яккалик баҳсларининг биринчи босқичида вакилларимиздан Санжар Файзиев россиялик Сергей Шипилов билан, Григорий Коробейников эса беларуслик Мартин Борисюк билан рақобатлашади.

2 192
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА