Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2017 16:38 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз чорак финалда

Туркия ва Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган халқаро турнирларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сабина Шарипова, Альбина Хабибулина ва Санжар Файзиев чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Туркияда хотин-қизлар ўртасидаги мусобақанинг иккинчи даврасида кучли теннисчиларимиздан бири Сабина Шарипова туркиялик Айла Аксуни 3:6, 7:6, 6:2 ҳисобида енгди ва чорак финалда беларуслик Вера Лапкога қарши кортга чиқадиган бўлди.

Шунингдек, Сабина мусобақанинг жуфтлик баҳсларида россиялик Екатерина Яшина билан бирга биринчи даврада ғалаба қозонди. Энди улар ярим финал йўлланмаси учун россиялик Вероника Кудерметова ҳамда туркиялик Ипек Сойлуга қарши баҳс олиб боради.

Қозоғистонда ўзининг бетакрор ўйинлари билан мутахассислар эътирофига сазовор бўлаётган маҳоратли спортчимиз Альбина Хабибулина россиялик Ксения Шарифовани 3:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур турнирнинг чорак финал учрашуви Альбина ва украиналик Катерина Слиусар ўртасида ўтадиган бўлди.

Истеъдодли теннисчимиз Санжар Файзиев Қозоғистонда ўтказилаётган "Фьючерс" туркумидаги мусобақанинг иккинчи босқичида мезбон Роман Ҳасанов устидан ғалаба қозонди. Санжар ярим финалга чиқиш учун россиялик Иван Гахов билан рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 928






Все о погоде - Pogoda.uz