Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 11:51 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз бош совринни кўзламоқда

Истеъдодли теннисчиларимиз Туркия ва Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Туркиядаги халқаро турнирнинг асосий тўр баҳслари дастлабки даврасида туркиялик Пемро Ўзген билан куч синашди. Мазкур ўйинда теннисчимиз 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Энди С.Шарипова чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун яна бир мезбон теннисчи Айла Аксу билан рақобатлашади.

Қозоғистонда ўтказилаётган мусобақада қатнашаётган Арина Фольц илк учрашувда украиналик Марина Чернишевага қарши кортга чиқиб, 2:6, 7:5, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Альбина Хабибулина қозоғистонлик Екатерина Дмитриченкони 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мусобақанинг иккинчи даврасида Арина россиялик Карине Саркисова билан Альбина эса россиялик Ксения Шарифова билан куч синашади.

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Қозоғистонда ўтказилаётган "Фьючерс" туркумидаги мусобақанинг иккинчи босқичига йўл олди. Санжар дастлабки босқичда россиялик Денис Мацукевични 6:4, 3:6, 7:6 ҳисобида енгиб, навбатдаги даврада қозоғистонлик Роман Ҳасанов билан беллашадиган бўлди. С.Файзиев, шунингдек, жуфтлик баҳсларида россиялик теннисчи Иван Гахов билан бирга биринчи даврада ғалаба қоғонди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 140






Все о погоде - Pogoda.uz