Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2017 13:12 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз ғалабалари

Бухоро шаҳрида ўтаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнирни теннисчиларимиз ғалаба билан бошлади.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида Темур Исмоилов, Санжар Файзиев ва Саидаъло Саидкаримов биринчи даврада зафар қучиб, навбатдаги босқичга чиқди.

Жуфтлик баҳсларида Ботир Сафоев ва Павел Цой, Санжар Файзиев ва Евгений Тюрнев (Россия), Темур Исмоилов ва Маркос Каловелонис (Россия) жуфтликлари ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 433






Все о погоде - Pogoda.uz