Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 16:25 Чоп этиш версияси

Талаба-ёшлар беллашуви

Талаба-ёшлар беллашуви Тошкент давлат аграр университетида талаба-ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

33.jpg


Шу мақсадда университет ётоқхоналарида истиқомат қилувчи талаба-ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, сузиш, шахмат, кураш турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 800 дан ортиқ талаба спортнинг 6 тури бўйича беллашди.  

Мусобақалар якунига кўра, Қишлоқ хўжалигида менежмент факультети талабалари 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Зоотехника ва балиқчилик факультети ёшларига насиб этди. 3-ўринни Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети ёшлари эгаллади. 


Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
4 912






Все о погоде - Pogoda.uz