Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.04.2018 13:37 Чоп этиш версияси

Таэквондочиларимиз ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади

Таэквондочиларимиз ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади 6-13 апрель кунлари Туниснинг Хаммамет шаҳрида ўсмирлар ўртасида таэквондо (WTF) бўйича жаҳон чемпионати ва  Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион мусобақа ўтказилади.

Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини Дурдона Абдулҳаева, Феруза Содиқова, Озода Собиржонова, Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашидов, Жасурбек Жайсунов, Бекзод Иброҳимов, Амирбек Тўраев, Шаҳзод Жўраев, Диёрбек Тўхлибоев, Данил Морозов ва Абдулазиз Ҳамидуллаев каби истеъдодли спортчилар ҳимоя қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 156