ЎзА Ўзбек

02.04.2018 07:41 Чоп этиш версияси

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунисга жўнаб кетди

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунисга жўнаб кетди Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Хаммамет шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ва  Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида иштирок этиш учун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Тунисга жўнаб кетди.

6-13 апрелга қадар ўтказиладиган ушбу мусобақаларда спортчиларимиз қуйидаги таркибда қатнашадилар.

Амир Тўраев, Бегзод Иброҳимов, Улуғбек Рашидов, Шаҳзод Жўраев, Данил Марозов, Жасур Жайсунов, Диёр Тўҳлибоев, Абдулазиз Хамидуллаев, Интизор Абдуалимова, Мадинабону Маннопова, Азиза Шамсиева, Озода Собиржонова, Дурдона Абдулхаева,  Феруза  Содиқова.

III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида Улуғбек Рашидов, Жасур Жайсунов, Абдулазиз Хамидуллаев, Мадинабону Маннопова, Озода Собиржонова, Феруза  Содиқова каби умидли спортчиларимиз ўз омадларини синаб кўрадилар.

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида кучли саккизталикка кирган спортчилар Олимпия ўйинларига йўлланма олади.

 Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Собир Назаралиев ва Жасур Бойқўзиев мураббийлик қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 954