ЎзА Ўзбек

12.09.2018 12:51 Чоп этиш версияси

ТАЭКВОНДО: бронза ва кумушдан ҳам олтинларимиз кўп бўлди

ТАЭКВОНДО: бронза ва кумушдан ҳам олтинларимиз кўп бўлди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида таэквондонинг WTF тури бўйича Қозоғистон I Очиқ чемпионати рейтинг мусобақаси бўлиб ўтди.

15 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи – Олимпиада, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этган турнирда бир қатор спортчиларимиз ватанимиз спорти шарафини муносиб ҳимоя қилиб, бронза ва кумушдан кўра олтин медаллар сонини кўпайтиришга муваффақ бўлдилар.

Жумладан, Чарос Қаюмова, Мадинабону Маннопова, Шоҳрух Ражабов, Аброр Тўраев олтин, Шуҳрат Салаев ва Шаҳбоз Дўсматов кумуш ҳамда Темур Уралов бронза медалларига сазовор бўлишди.

Таэквондочиларимиз мазкур ютуқлари билан Токиода ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларига рейтинг очколар йиғишга киришишди. Икки йил давомида шу каби рейтинг мусобақаларда қимматли очколарни тўплаб боришади ва якунда энг яхши рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган спортчилар 2020 йилги Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритишади.

О. Юнусов, ЎзА
2 997