Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 15:19 Чоп этиш версияси

Сув спорти турлари бўйича ўтаётган IX Осиё чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашмоқда

Сув спорти турлари бўйича ўтаётган IX Осиё чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашмоқда 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича мусобақада Хуршиджон Турсунов барча рақибини ортда қолдириб, марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Яна бир спортимиз Алексей Тарасенко ушбу масофага сузишда маррага учинчи бўлиб етиб келди. Қизлар ўртасида иштирок этган Мафтунабону Тўхтасинова ҳам терма жамоамиз ҳисобига бронза медални келтирди.

100 метрга брасс усулида сузишда Владислав Мустафин ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Қизлар ўртасида Фотима Омилова кумуш медални қўлга киритди. 50 метрга баттерфляй усулда сузишда спортчимиз Артем Козлюкка тенг келадиган топилмади.

17 (1).jpg

3 метрлик трамплиндан сувга сакраш бўйича мусобақада юртдошимиз Юлия Нуштаева учинчи поғонани эгаллаган бўлса, 10 метрлик платформадан синхрон сакрашда Юлия яна бир вакилимиз Ольга Морозова билан бирга кумуш медаль соҳибаси бўлди. Шунингдек, мазкур баландликдан сакраш бўйича ўғил болалар ўртасида ўтган баҳсларда Ботир Ҳасанов ва Марсель Зайнетдинов иккинчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 022






Все о погоде - Pogoda.uz