Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.05.2018 13:22 Чоп этиш версияси

Суперлига баҳсларининг 10-тури якунланди

Суперлига баҳсларининг 10-тури якунланди Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг ўнинчи тури кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Турнинг марказий ўйини Тошкентда “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувнинг 57-дақиқасида Жавлон Иброҳимов “Насаф” жамоаси дарвозасини ишғол қилган бўлса, Хуршид Ғиёсов 69-дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Насаф” клуби аъзолари рақиб дарвозаси олдида бир қатор ҳужум уюштирди ва асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада (90+1) Шерзод Темиров имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.

Навоийда “Қизилқум” ҳамда “Металлург” жамоалари ўзаро рақобатлашди. Сафарда ўйин ўтказишига қарамасдан “Металлург” клуби 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, “Бухоро” ўз майдонида “Навбаҳор”га кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Фарғонада ўтган “Нефтчи” ва “Локомотив” ўйини 1:4 ҳисобида якунланди.

Ўнинчи турнинг “АГМК” – “Сўғдиёна” баҳсида ҳисоб очилмаган бўлса, “Пахтакор” кутилмаганда ўз майдонида “Қўқон-1912” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

7.jpg

13.jpg


Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
4 621