Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 16:45 Чоп этиш версияси

Стол тенниси: анъанавий турнир бошланди

Стол тенниси: анъанавий турнир бошланди Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” фонди кубоги учун ХIV республика турнири бошланди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда стол тенниси федерацияси томонидан анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур мусобақанинг жорий йилги республика босқичида 56 ўғил-қиз ғолиблик учун баҳслашмоқда.

4.JPG

Мусобақанинг очилиш маросимида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Иномова ва бошқалар мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида баркамол авлод камол топаётгани, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча зарур имкониятлар яратилаётгани, ёш иқтидор эгалари қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

9.JPG

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, спортнинг синхрон сузиш, сузиш, бадиий ва спорт гимнастикаси, спорт рақси турларини мужассамлаштирган “Нафосат олами” спорт фестивали каби тадбирлар ёшлар ўртасида спортни янада ривожлантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

22.JPG

– Стол тенниси билан шуғулланаётганимга бир йил бўлди, – дейди тошкентлик Робия Маҳмудова. – Дарсдан сўнг тенгдошларим билан Учтепа туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси тўгарагига қатнаймиз. Сентябрь ойида ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида бронза медални қўлга киритдим.

Очилиш маросимида спорт мактаблари тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
2 657






Все о погоде - Pogoda.uz