Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2017 17:28 Чоп этиш версияси

Спортсевар ёшлар маскани

Спортсевар ёшлар маскани Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 700 дан зиёд ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Замонавий талаблар асосида жиҳозланган спорт масканида машғулотларни самарали ташкил этиш учун барча шароит яратилган. Ёпиқ сузиш ҳавзаси, спорт зали, футбол майдони, 380 ўринли трибуна, гимнастика зали ёшлар ихтиёрида. Айни пайтда бу ерда навқирон спортчилар сузиш, кураш, дзюдо, енгил атлетика, бокс каби спорт турлари бўйича маҳорат оширмоқда.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
1 624






Все о погоде - Pogoda.uz