Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 18:34 Чоп этиш версияси

Спортсевар ёшлар маскани

Спортсевар ёшлар маскани Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1 минг 600 дан ортиқ ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Замонавий мактабда дзюдо, оғир атлетика, таэквондо (WTF), бокс, бадиий гимнастика, футбол, теннис, кураш, шахмат каби спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган. 3 минг ўринли стадион, спорт зали, теннис корти, футбол, баскетбол ва волейбол майдончалари ёшлар ихтиёрида. Яратилган бундай шароит ва қулайликлар тарбияланувчилар орасида чемпионлар сафи кенгайишига замин яратмоқда.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 180






Все о погоде - Pogoda.uz