ЎзА Ўзбек

12.07.2018 12:10 Чоп этиш версияси

Спортсевар оилалар сараланди

Спортсевар оилалар сараланди Нукусда шахмат-шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа шахмат ва шашка спорт турини оммалаштириш, оилаларни спорт мусобақаларига жалб қилиш, ҳаваскорлар ҳамда ёш шахматчиларни рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

photo_2018-07-11_12-07-44.jpg

Мусобақаларнинг туман ва шаҳарлар босқичларида жами мингдан ортиқ ёш оила ва 2 мингга яқин вояга етмаганлар иштирок этди. Шундан, 600 нафари кам таъминланган оилаларда тарбияланаётган ўғил ва қизлар ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса 16 туман ва шаҳардан ғолиб чиққан 16та оила ва 30дан ортиқ вояга етмаган ёш иштирок этди.

photo_2018-07-11_12-08-53.jpg

Кескин ва қизиқарли баҳсларга бой бўлган мусобақада биринчи ўринни Амударё тумани Тўлқин овул фуқаролар йиғинидан Юлдашовлар оиласи, иккинчи ўринни Хўжайли тумани “Суенли” маҳалла фуқаролар йиғинидан Ниязимбетовлар оиласи, учинчи ўринни Чимбой тумани “Қаракол” маҳалла фуқаролар йиғинидан Реймовлар оиласи эгаллади.

Е.Қаноатов, ЎзА
5 359