Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.02.2017 16:17 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Енгил атлетика. Пойтахтимизда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Чемпионатнинг дастлабки кунида 60 метрга югуришда Суннат Исмоилов ва Лилия Манасипова ғолиб бўлди. Ушбу масофага тўсиқлар оша югуришда Анвар Сафаров ҳамда Наталья Асанова биринчи ўринни қўлга киритди. 400 метрга югуришда Мурод Муҳаммадрасулов, 1500 метрга югуришда Евгений Фадеев марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Узунликка сакрашда Ирина Белова, бешкурашда Елизавета Шусь шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Гандбол. Тошкентда гандбол бўйича Марказий Осиё чемпионати якунланди.

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада Урганч давлат университети гандболчилари биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Республика олимпия захиралари коллежи вакиллари иккинчи ва Қозоғистонинг "Намис" жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Фигурали учиш. Жанубий Кореяда фигурали учиш бўйича "Тўрт қитъа чемпионати" ўтказилмоқда.

Америка, Африка, Австралия ва Осиёнинг кучли спортчилари иштирокида ўтаётган ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини Миша Ге ҳимоя қилмоқда. Миша учун мазкур мусобақа Япониянинг Саппоро шаҳрида бўладиган VIII қишки Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
729






Все о погоде - Pogoda.uz