ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Спортчимиз қиличбозлик бўйича Россия турнири ғолиби бўлди

Спортчимиз қиличбозлик бўйича Россия турнири ғолиби бўлди

Қорақалпоғистонлик Пазилбек Генжебаева Москва шаҳрида М.И.Бурцев хотирасига бағишлаб ўтказилган “Юность Москвы” XXII Умумроссия мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Ғолибни Нукус темир йўл вокзалида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. 

“Генжебаев дастлабки жангларда ҳам, тўғридан-тўғри саралаш босқичидаги барча жангларда ҳам ғалаба қозонди. Финалгача у рақибларидан бирортасига ўнтадан ортиқ зарба беришига йўл қўймади. Аммо ҳал қилувчи жангда ўзбекистонлик жангчи Николай Спицинга қарши кескин курашди. Генжебаев ушбу баҳсда кучлироқ чиқди – 15:13 ҳисобида ғолиб бўлди” дейилади Россия Қиличбозлик Федерацияси ахборотида. 

Қиличбозлик бўйича ўтказилган ушбу турнирда Россия ҳамда дунёнинг турли давлатларидан 102 нафар қиличбоз спортчи иштирок этди. 

Пазилбек Генжебаев Нукус шаҳри 47-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфида ўқийди. Қиличбозлик спорт турининг сабля йўналиши бўйича 2014 йилдан буён шуғулланади. 


1 780
Е.ҚАНОАТОВ, ЎзА