ЎзА Ўзбек

04.09.2018 14:59 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

ТЕННИС. Теннисчиларимиз Денис Истомин ва Сабина Шарипова халқаро мусобақаларда иштирок этмоқда.

Сабина Халқаро теннис федерацияси томонидан Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг илк босқичида руминиялик Александра Кадацуга қарши кортга чиқади.

АҚШда “Челленжер“ туркумига кирувчи “Chicago Challenger“ мусобақасида эса Денис яккалик баҳслари биринчи даврасида сальвадорлик Марсело Алварога қарши ўйин ўтказади.

* * *

ФУТБОЛ. Бугун, 4 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасида 24-тур учрашувларига старт берилади.

Мусобақанинг илк баҳсларида “А“ гуруҳидан ўрин олган жамоалар ўзаро ўйин ўтказади. Унда “Хоразм“ – “Машъал“, “Сурхон“ – “Динамо“, “Шўртан“ – “Норин“, “Орол“ -– “Андижон“ клублари ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.

* * *

МУАЙТАЙ. Истеъдодли спортчимиз Мавлуд Тифиев Таиландда муайтай бўйича ўтган “MX Muay XTREME“ турнирида ғалаба қозонди.

Мавлуд мазкур мусобақада мезбонлар вакили Мибон Нанпин билан рақобатлашди. 64 килограмм вазн тоифасида ўтган ушбу жангда М.Тифиев рақибини нокаутга учратиб, жангни муддатидан олдин якунлади.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
7 082