Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 11:27 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Бадминтон. Пойтахтимиздаги "Чорсу" спорт мажмуасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда мамлакатимиз бадминтон федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада юздан ортиқ спортчи яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

* * * 

Теннис. Россияда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган турнирда спортчиларимиз Сергей Фомин ва Камола Умарова муваффақиятли қатнашмоқда.

Нуфузли мусобақанинг жуфтлик баҳсларида С.Фомин австриялик шериги Нил Оберлеитнер билан мезбон теннисчилар Давид Георгадзе ва Руслан Мугтасимовни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Сергей ва Нил чорак финал баҳсида россиялик Сергей Болотов ва Иглиз Валиев қарши кортга чиқади.

Камола Умарова халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида қозоғистонлик Зибек Куламбоева билан биргаликда биринчи даврадан муваффақиятли ўтди ва энди ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун россиялик Полина Алтуханова ҳамда Анастасия Сухотина билан баҳслашади.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 442






Все о погоде - Pogoda.uz