Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.08.2017 11:43 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Енгил атлетика. Қозоғистонда марафон бўйича ўтказилган халқаро турнирда йигирмага яқин давлатдан келган 5 минг 600 спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида маҳоратли спортчимиз Андрей Петров шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллаган бўлса, хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда мамлакатимиз вакили Марина Хмелевская марра чизиғига иккинчи бўлиб етиб келди.

* * * 

Теннис. Голландияда Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган мусобақада ҳамюртимиз Албина Хабибулина жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди.

Мусобақанинг финал баҳсида Албина мезбон теннисчи Стефан Висшер билан биргаликда бельгиялик Дэбора Керфс ва АҚШ вакиласи Киара Шоллга қарши кортга чиқди.

Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда Албина ва Стефан рақибаларини 7:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 107






Все о погоде - Pogoda.uz