Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 12:18 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Юнон-рум кураши. Туркиянинг Истанбул шаҳрида юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Нуфузли турнирда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан 150 дан зиёд полвон саккиз вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Вазни 130 килограмм бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Мўмин Абдуллаев беларуслик Кирил Гришченко, озарбайжонлик Оян Назариёни, грузиялик Бека Канделакини мағлубиятга учратиб, кумуш медални қўлга киритди.

***

Теннис. Грецияда “Фьючерс” туркумидаги “Heraklion – 2017” халқаро турнирида иштирок этаётган теннисчимиз Темур Исмоилов чорак финалга чиқди.

Мусобақанинг иккинчи даврасида Темур мезбонлар вакили Анастасиос Павлис билан куч синашди ва 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Т.Исмоилов чорак финалда чехиялик Михал Конечни билан рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 398






Все о погоде - Pogoda.uz