ЎзА Ўзбек

05.06.2018 13:08 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари: Сергей Фомин мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда

Спорт хабарлари: Сергей Фомин мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда
КАРАТЭ. Жиззахдаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.

Унда юздан ошиқ ўсмирлар ғолиблик учун куч синашди. Умумжамоа ҳисобида Шароф Рашидов тумани жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Жиззах шаҳри жамоаси иккинчи, ғаллаороллик каратэчилар эса учинчи поғонани эгаллади.

* * *

ТЕННИС. Франциянинг Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларнинг асосий тўрида Сергей Фомин мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

У илк босқичда чехиялик Ондрей Стилерни 6:2, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бугун теннисчимиз турнирнинг иккинчи даврасида америкалик Тристан Боэрга қарши кортга чиқади.

Сергей жуфтлик баҳсларида хитойлик шериги Тао Му билан аргентиналик Факудо Диаз ва Тиаго Агустинга илк босқичда имкониятни бой бериб қўйди.

* * *

Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил қилинган турнирда биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Унда ҳамюртимиз Арина Фольц россиялик Анна Моргинга имкониятни бой бериб қўйди.

* * *

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси терма жамоа сафига муносиб номзодларни қўшиб олиш мақсадида 8-10 июнь кунлари Тошкентда мамлакат очиқ кубогини ташкил қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 487