Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.08.2017 18:51 Чоп этиш версияси

Спорт хабарлари

Спорт курашлари. Финляндияда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари 1 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди.

Эркин кураш бўйича вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида Иса Шапиев кумуш медални қўлга киритган бўлса, юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда Илҳом Баҳромов ва Тўрабек Тиркашев бронза медаль билан тақдирланди.

* * *

Академик эшкак эшиш. Мамлакатимиз ёш спортчилари Литвада ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. Дунёнинг 60 мамлакатидан беш юздан ортиқ спортчи иштирокида ўтказилган нуфузли мусобақада терма жамоамиз аъзолари Алишер Турдиев ва Сардор Тўлқинхўжаев финал баҳсида юқори натижа кўрсатиб, 2018 йил Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
6 576






Все о погоде - Pogoda.uz