Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2017 18:26 Чоп этиш версияси

Ситора Ҳамидова Ўзбекистон рекордини янгилади

Лондонда енгил атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларида юртдошимиз Ситора Ҳамидова муваффақиятли иштирок этмоқда. У 10 минг метр масофага югуриш мусобақасида ўтган йилнинг августида Бразилияда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилади.

Олимпия ўйинларида термизлик спортчи ушбу масофани 31 дақиқа 57,77 сонияда босиб ўтган эди. Бу йилги жаҳон чемпионатида Ситора ўз натижасини 31 дақиқа 57,42 сонияга яхшилади.

С.Ҳамидова 10 минг метр масофага югуриш бўйича дастлабки Ўзбекистон рекордини Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида ўрнатган эди.

Аблай Камолов, ЎзА
3 561






Все о погоде - Pogoda.uz