Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 15:39 Чоп этиш версияси

Симона Халеп финалда Катерина Синякова билан ўйнайди

Симона Халеп финалда Катерина Синякова билан ўйнайди

Хитойда Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан ўтказилаётган “WTA Shenzhen Open – 2018” турнирининг финал учрашувида руминиялик Симона Халеп ва чехиялик Катерина Синякова ўзаро рақобатлашади.

Катерина Синякова мусобақанинг ярим финалида россиялик Мария Шараповани 6:2, 3:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Симона Халеп ҳамюрти Ирина-Камелия Бегу устидан 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Симона ва Катерина ўртасидаги финал баҳси эртага бўлиб ўтади.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 022