ЎзА Ўзбек

13.01.2018 08:20 Чоп этиш версияси

Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўн иккинчи ғалабаси

Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўн иккинчи ғалабаси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган “Turning Stone Casino Resort” аренасида Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Боксчимиз мазкур баҳсда америкалик Сони Фредриксонга қарши рингга кўтарилди. Беллашув бошланиши билан шиддатли усулда ҳаракат қилган боксчимиз рақибига қатор зарбалар йўллади.

Учрашувнинг иккинчи раундида ўз ғалабасига ишонган Шоҳжаҳон ҳимояланмаган ҳолда жангни давом эттирди. Учинчи раундида маҳоратли боксчимиз рақибига кетма-кет кучли зарбалар йўллади. Бу зарбаларга дош бера олмаган Сони нокаутга учради.    

Шу тариқа енгилмас боксчимиз профессионал боксдаги ўн иккинчи жангида ғалаба қозонди

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
17 721