Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 06:35 Чоп этиш версияси

Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингининг тўққизинчи поғонасига чиқиб олди.

Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингининг тўққизинчи поғонасига чиқиб олди. Жаҳон бокс уюшмаси - WBA бугун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) кучли ўнликка кирди ва дунёнинг тўққизнчи рақамли боксчисига айланди.

– Бу кўтарилиш фақат мен учун эмас балки бутун ўзбек халқининг кўтарилишидир. Мен кутаётган чемпионлик камарига эга чиқишимга бор йўғи саккиз поғона қолди ва мен аста-секинлик билан ушбу поғоналарни босиб ўтишимга ишонаман, – дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 379