Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 17:21 Чоп этиш версияси

Шоҳжаҳон Эргашев АҚШ томон йўл олмоқда

Шоҳжаҳон Эргашев АҚШ томон йўл олмоқда Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) ЎзА мухбирига хабар беришича, жорий йилнинг 13 февраль куни АҚШнинг Детройт шаҳрига жўнаб кетади.

У Детройтда ўзининг навбатдаги жангига тайёргарлик кўради. Ҳозирда унга ким рақиб бўлиши аниқ эмас. Бироқ Шоҳжаҳоннинг сўзларига кўра, яқин кунларда навбатдаги беллашувда кимга қарши рингга кўтарилиши аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Шоҳжаҳон Жаҳон бокс уюшмаси (WBА)нинг рейтингида 12-поғонага кўтарилиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
16 007