Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2017 13:17 Чоп этиш версияси

Шашка усталари Тошкентда баҳслашмоқда

Шашка усталари Тошкентда баҳслашмоқда Пойтахтимизда 64 ва 100 катакли шашка бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шашка федерацияси, Осиё шашка конфедерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобақада ўндан зиёд давлатдан икки юзга яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Мусобақанинг очилишида мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бунинг самарасида ёшлар ўртасида шашка ҳам кенг оммалашиб, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, халқаро миқёсдаги мусобақаларда муносиб қатнашаётган спортчилар етишиб чиқмоқда, мамлакатимиз мазкур спорт тури бўйича нуфузли чемпионатларга мезбонлик қилмоқда.

Жумладан, 2013 ва 2015 йилларда пойтахтимизда Осиё чемпионати ташкил этилгани бунинг исботидир. 2013 йилги чемпионатда терма жамоамиз аъзолари 15 олтин, 12 кумуш ва 15 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 2015 йилги мусобақаларда спортчиларимиз 34 олтин, 27 кумуш, 24 бронза медални қўлга киритиб, Осиёда тенгсиз эканини яна бир марта исботлади.

Бу йилги чемпионатда Абдуқодир Тоштемиров, Алишер Ортиқов, Самандар Калонов, Сайёра Йўлдошева каби тажрибали шашка усталари билан бирга ёш иқтидор эгалари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.


Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 149






Все о погоде - Pogoda.uz