Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 12:21 Чоп этиш версияси

Шарофиддин кумуш медаль соҳиби

Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумидаги нуфузли турнирда Шарофиддин Лутфуллаев кумуш медални қўлга киритди.

Вазни 60 килограммгача бўлган дзюдочилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган спортчимиз словениялик Матиаз Трбовч, россиялик Роберт Мшвидобадзе, бразилиялик Эрик Такабатаке ва Жанубий Корея вакили Чаннёнг Кимни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
706






Все о погоде - Pogoda.uz